Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента Мирзиёев Назарбаев
Мирзиёев Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистонпрезиденти Шавкат Мирзиёев 7 май куни Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Етакчилар Ғалаба куни ва яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Сиёсат
Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Суҳбатда Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражалардаги фаол ва самарали икки томонлама мулоқотлар туфайли ҳамкорлик ижобий суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ўсди. Ўтган ойда чегараолди ҳудудлардан бирида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича халқаро марказ қурилиши бошланди.
Визы, приглашения, прописка: новое положение от Правительства Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ва Қозоғистон "Осиё шенгени"ни жорий этмоқда
Устувор инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда тайёрлаш ва амалга ошириш, жумладан, Учқудуқ–Қизилўрда автомобиль ва темир йўллари ҳамда Туркистон-Тошкент тезюрар темир йўлини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Икки мамлакат ҳудудлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув борасидаги муҳим дастурлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон президенти ва элбоши биродар халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва шериклик руҳидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини алоҳида таъкидладилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала