Жамият

Депутат: Самарқандда ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти

© Sputnik / Алексей МайшевСтроительство домов
Строительство домов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Депутат Аҳроров ушбу масалага ечим топиш мақсадида тизим мутасаддилари ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари сессияда ҳисобот беришини таклиф қилди
ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Самарқандлик депутатлар ноқонуний қурилишлар бўйича соҳа масъуллари ва прокурорни эшитади. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттизинчи сессиясида депутат Азиз Аҳроров навбатдаги сессияда қурилиш соҳаси масъулларининг ҳисоботини эшитиш таклифини билдирди.
Опустевшая стройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2019
"Ўзбошимчалик оқибати": Самарқандда ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар бузилмоқда

“Назаримда, қурилиш, айниқса, хусусий кўп қаватли уй-жойлар қурилиши борасида ноқонуний ишлар кўпайиб боряпти. <...> ноқонуний қурилмани соҳа мутасаддилари, ҳатто прокуратура ҳам тўхтатолмаяпти, шекилли. Худди шунга ўхшаш ҳолат Самарқанд шаҳрининг яна бир ҳудуди – Минск кўчасида кузатиляпти. Битта нарсани тўғри тушунишимиз керак, эртага мулкий даъво пайдо бўлса тўлов маҳаллий бюджетдан амалга оширилади. Яъни, одамларимиз "емаган сомсага пул тўлашлари"га тўғри келади”,

- депутат Азиз Аҳроров.

Аҳроров “Нима учун депутат сўровига бундай муносабатда бўлиняпти, нега ноқонуний қурилишни тўхтатишга прокурорнинг ҳам кучи етмаяпти?”, деган саволларни ўртага ташлаб, тизим мутасаддилари ва тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари сессияда ҳисобот беришини таклиф қилди.
Депутатнинг таклифи бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала