Сиёсат

Focus: "Посейдон" ва "Циркон" Россияга қудратли давлат мақомини сақлаб қолишга ёрдамлашади

© Sputnik / Олег Ласточкин / Фотобанкка ўтишТяжелый атомный ракетный крейсер "Адмирал Нахимов" в Баренцевом море
Тяжелый атомный ракетный крейсер Адмирал Нахимов в Баренцевом море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Шарҳловчининг фикрича, икки турдаги ушбу янги қуроллар Москвага жаҳондаги обрўни ва АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий можарога жалб этилмасликни таъминлаб беради.
ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Бошқарувчисиз бошқариладиган "Посейдон" сувости дрони ва гипертовушли "Циркон" ракетаси Россияга қудратли давлат мақомини сақлаб қолишга ва миллий суверенитет хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради, деб ёзади Focus эксперти Томас Егер. РИА Новости хабари асосида.
Президент России Владимир Путин проводит ежегодную пресс-конференцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Сиёсат
Бунақаси дунёда ҳеч кимда йўқ - Путин янги қурол ҳақида
Егер фикрига кўра, космосдаги қарама-қаршиликнинг кучайиши - Қўшма Штатларда янги турдаги космик қуролли кучларининг яратилиши бунинг далилидир, - шунингдек, Хитойнинг космик станцияни қуриш режалари Россияга қудратли держава мақомини сақлаб қолишга халал бериши мумкин, шу боис у ўзининг "стратегик қўрқитиш потенциалини" модернизация қилмоқда.
Мақола муаллифи бунда "Посейдон" (2М39) сувости атом дрони ва "Циркон" (3М22) гипертовушли ракетасини ажратиб кўрсатган.
Эксперт 2М39 ҳақида тўхталар экан, Россия эндиликда океан тубидан туриб ядровий зарба бера олишини қайд этган.
Репетиция Парада Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Колумнистлар
Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади
"Маълумотномада келтирилишича, "Посейдон" катта тезликда душман қирғоқларига яқинлашиб, у ерда радиоактив цунамини юзага келтиради", - дея тушунтиради у.
"Циркон" ракетасига келадиган бўлсак, Егер унинг улкан тезлигини эътироф этган ҳолда, айнан шу туфайли 3М22 зарбасини қайтариш имконсизлигини қўшимча қилган.
Россия "янада кучлироқ даҳшатга солиш мақсадида" ракетани модернизациялашни давом этаётганини қўшимча қилган.
Шарҳловчининг фикрича, икки турдаги ушбу янги қуроллар Москвага жаҳондаги обрўни ва АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий можарога жалб этилмасликни таъминлаб беради.
"Путин ўз давлатини Россия ва жаҳон сиёсатининг янги босқичига олиб келмоқда", — дея хулоса қилган Егер.
Президент РФ Владимир Путин перед началом выступления с ежегодным посланием Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Колумнистлар
Путин қизил чизиқни айнан қаердан тортганини Ғарб жуда яхши билади
Россия президенти илк бор 2018 йилда Федерал кенгашга йўллаган мурожаатида Посейдон сув ости дрони ишлаб чиқилгани ҳақида гапирган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай дронлар оддий сингари ядровий қуролларни ҳам ташиши мумкин, бу уларга авиаташувчи гуруҳлар, қирғоқ истеҳкомлари ва инфратузилмасини нишонга олиб йўқ қилиш имконини беради.
"Циркон" гипертовушли ракетанинг илк синовлари 2019 йилнинг декабрида бошланган эди. У тўққиз Мах тезликка (товуш тезлигидан тўққиз марта юқори) ва минг километрдан зиёд учиш масофасига эга бўлади. Мудофаа вазирлигида таъкидлашганидек, ракета 885, 885М, 949АМ лойиҳасидаги атом сувости кемалари, 22350, 23560 лойиҳасидаги сув усти кемалари, шунингдек, 1144.2 лойиҳасидаги "Адмирал Нахимов" крейсерини қайта қуроллантириш учун мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала