Колумнистлар

Москвада Ғалаба парадлари турли йилларда қандай ўтган

© Фотохост-агентство / Фотобанкка ўтишВоенный парад в ознаменование 75-летия Победы
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
1945 йил 9 майда Москвада ҳарбий парад ва алвон ранг чиннигуллар бўлмаган, шаҳар аҳли шунчаки хурсандчилик қилган, йиғлаган, кўчаларда нотаниш одамлар ҳам бир-бирларини бағирларига босиб Ғалаба билан қутлаганлар. Россияда парадлар 1995-йилдан бошлаб ўтказила бошлаган
Россияда 9 май парадлари 1995 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилиб келинади. Совет ва Россия парадлари тарихи ҳақида Sputnik колумнисти Александр Хроленко ёдга олади.
Қизил майдонда мамлакатнинг асосий ҳарбий парадига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бир неча ой давом этадиган ва миллиардлаб рублга тушадиган мураккаб тадбирдир. Ҳарбийларнинг саф тортиб ўтиши гўзаллигини айсберг учига қиёслаш мумкин, ахир бу ўн минглаб одамларнинг ҳафталаб давом этадиган машқлари ва фантастик логистика натижаси-да.
© Sputnik / Владимир Сергеев / Фотобанкка ўтишИстребители-перехватчики МиГ-31К с гиперзвуковыми ракетами "Кинжал" во время воздушной части военного парада в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов в Москве.
Истребители-перехватчики МиГ-31К с гиперзвуковыми ракетами Кинжал во время воздушной части военного парада в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Истребители-перехватчики МиГ-31К с гиперзвуковыми ракетами "Кинжал" во время воздушной части военного парада в ознаменование 75-летия Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов в Москве.
Ғалаба Парадига тайёргарлик анъанавий равишда апрел ойининг бошларида Россиянинг турли нуқталаридан тўпланадиган 15 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирокида Москва яқинидаги Алабино полигонида бошланади. Мисол учун, ўтган йили Жуковский ва Гагарин номидаги Ҳарбий-ҳаво академияларининг 1500 нафар офицерлари ва курсантлари Ҳарбий-транспорт авиациясининг Ил-76 рейлари орқали Воронеждан Подмосковьега олиб келинган эди.
Парад "коробкаларининг" саф тортиш бўйича тайёргарликлари қўшинлар доимий дислокацияси манзили бўйича ва олийгоҳларда декабр-январ ойларидаёқ бошланади.
Ҳарбий сафнинг ақл бовар қилмас бирлиги ва изчиллигига шу тариқа эришилади. Пиёда парад расчетларидан ташқари, қуруқликдаги қўшинлар ва авиация жанговар техникалари (жами 400 дона) экипажлари ҳам машғулот ўташади. Қоидага мувофиқ, Подмосковьедаги Алабино полигонида параднинг 10дан ортиқ "зачет" репетициялари бўлиб ўтади, ундан сўнг яна учта асосий репетициялар Москвада (апрель ойи охири ва май ойи бошларида) ўтказилади.

Саф анъаналари

Ғалаба Парадлари мунтазам равишда яқин йиллардан бошлаб ўтказила бошлаган. Иккинчи Жаҳон уруши тугагандан сўнг, бундай тадбирлар кўпинча социалистик байрамлар - Меҳнат куни (1 май) ва Октябр инқилоби байрами (7 ноябр) билан биргаликда ўтказилган. Эҳтимол, СССРдаги улкан ташкилий юк ва ўта юқори харажатлилиги туфайли Қизил майдонда Ғалаба куни шарафига ҳарбий парадлар атиги тўрт маротаба - 1945, 1965, 1985 ва 1990 йилларда ўтказилган.
Бугун кунда бу ақл бовар қилмас ишдек кўринади, аммо 1945 йилдан кейин Москвада 20 йил давомида Ғалаба куни ҳеч қандай ҳарбий парад бўлмаган. 1947 йилда СССР Олий Кенгаши Президиуми 9 майни (17 йил давомида) иш куни деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди ва фақат 1965 йилда Ғалаба куни яна байрамга айланди (биринчи марта Ғалаба байроғи чиқарилди ва Москва "Қаҳрамон-шаҳар" унвонини олди).
Тарихий коллизияни мамлакатда ўтган асрнинг 40-йиллар охири ва 50-йиллар бошларида ҳукм сурган мураккаб ташқи сиёсий шарт-шароитлар ва ички сиёсий аҳвол билан изоҳлашга уринишади. Совуқ уруш бошланган, барча куч ва воситалар мудофаани мустаҳкамлашга йўналтирилган. Ҳукумат Ғалаба маршали Георгий Жуковнинг халқ орасидаги машҳурлигини холисона баҳолашган.
Американские военные на улицах разрушенной Хиросимы после атомных бомбардировок, Япония  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Аналитика
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди
Бундан ташқари йўқотишлар алами ҳали жуда катта эди – урушда ҳалок бўлган миллионлаб қизил армия аскарларининг бевалари ва фарзандлари 9 майни аввало хотира ва мотам куни сифатида қабул қилардилар. Бугунги кунда собиқ иттифоқ маконидаги аксарият одамлар учун ушбу байрам бугун ҳам "кўзда ёш билан" нишонланади. Тарихчилар ҳанузга қадар урушда ҳалок бўлган совет кишилари сони ҳақида қизғин баҳс олиб боришади, улар 28 миллион рақамини тилга оладилар. Ҳар не бўлган тақдирда ҳам, урушдан 20 йил ўтиб, уруш даҳшатларини билмаган совет одамлари авлоди улғайди, ҳаёт бўлган ветеранлар энди ёшлар онгига унчалик фаол таъсир ўтказмасдилар.
Ғалаба куни қўшинларнинг тантанали парадлари жамиятни кўпроқ бирлаштирди, ватанпарварлик ва ҳарбий меҳнатга бўлган ҳурматни шакллантирди. Россияда 9 май куни бўлиб ўтадиган парадлар 1995 йилдан бери мунтазам бўлиб келмоқда, ҳарбий авиация эса 2005 йилда тантанали тадбирларда ўз иштирокини қайта тиклади.

Вақт ўз ҳукмини ўтказа олмайди

1945 йил 9-майда Москвада ҳарбий парад ва алвонранг чиннигуллар бўлмаган, шаҳар аҳолиси шунчаки хурсанд эди, улар йиғлар ва ҳатто беш-бегоналар бир-бирлари билан кўчаларда қучоқлашарди. Совет қўшинларининг Берлиндаги паради 1945 йил 4 майда Бранденбург дарвозаси олдида бўлиб ўтган ва уни Берлин ҳарбий коменданти генерал Николай Берзарин қабул қилган. Москвадаги биринчи Ғалаба паради 1945 йил 24 июнда маршал Константин Рокоссовский қўмондонлигида бўлиб ўтган ва парадни маршал Георгий Жуков олиб борган. 12 та бирлаштирилган полк қатнашган - 10 та фронтдан ва Ҳарбий-денгиз кучлари ва Мудофаа Халқ Комиссариятидан. Жангларда ўз хизмати билан ажралиб турган жами 12 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар чиқишган - Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва "Шуҳрат" ордени тўла кавалерлари. Парад якунида Кремл деворлари тагига тор-мор этилган немис-фашист қўшинларининг 200та байроғи улоқтирилган. Эслатиб ўтиш жоизки, худди шу йили 16 сентябр куни Хитойнинг Харбинида совет қўшинларининг Япония устидан қозонилган Ғалабага бағишланган паради ўтказилган.
Военный парад в ознаменование 75-летия Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2020
Дунёда
Худди 1945 йилдагидек: Бу йилги Ғалаба паради нима билан эсда қолади?
Бир-бирига ўхшаш парадлар бўлмайди, уларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда ўтказилади, аммо 1995 йил 9-майда Қизил майдонда 1945 йилги тарихий Ғалаба Паради қайта тикланган. Фахрийларнинг бирлаштирилган полклари ўзларининг жанговар байроқлари билан уруш йилларидаги жами 10 та фронтни тақдим этганлар. 19-май куни эса Федерал қонун қабул қилиниб, унга кўра ҳарбий Ғалаба парадлари ҳар йили Москвада, қаҳрамон-шаҳарларда ва ҳарбий округлар, флотлар, қуролланган армиялар ва Каспий флоти штаб-квартираси жойлашган шаҳарларда ўтказилади.
Ҳарбий парадлар йиллар ўтгани сайин технологик ва сиёсий жиҳатдан янада мураккаб ва томошабоп кўринишга эга бўлмоқда. 2005 йилда Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланди ва биринчи марта нафақат ғолиблар, балки Германия канцлери Герхард Шредер билан бирга келган Вермахт фахрийлари ҳам Қизил майдонда қатнашган эдилар. Парадда 4 минг Россия уруш қатнашчилари ва 7 минг амалдаги ҳарбий хизматчилар қатнашишган.
Боятся вашей правды - Путин об угрозах властей Эстонии в адрес сотрудников Sputnik Эстония - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2019
Сиёсат
Путин МДҲ давлати етакчиларига Иккинчи жаҳон урушидан олдинги давр сирини очди
2008 йилнинг май ойида Қизил майдондан биринчи марта Россия оғир жанговар техникаси, жумладан, "Искандер" ва Т-90 танклари ўтказилган. 2010 йил 9 майда Қизил майдондан Буюк Британия, АҚШ, Франция, Польша ва МДҲ давлатларидан бўлган чет эл ҳарбий хизматчилари саф тортиб ўтишган. 2011 йил паради рекорд даражадаги – 20 минг сонли ҳарбий хизматчилар иштироки билан ёдда қолган.
2014 йилдаги Ғалаба парадида Федерал қўриқлаш хизматининг Президент кавалерчилари полки қатнашган, 2015 йилда эса – кубан казаклари иштирок этганлар.
Баъзи ҳарбий маросимларни тезкор бекор қилиш ёки кечиктиришга келадиган бўлсак, Ғалаба куни шунақаси ҳам бўлиб турган. Масалан, 1945 йил 24-июн куни об-ҳаво шароити туфайли параднинг авиация қисми бекор қилинган. Худди шу ҳолат 2017 ва 2019 йилларда ҳам такрорланган.
Акция Сад памяти в Парке Победы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2021
Видео
Фарзандлар ва набиралар ёдда тутиши учун: Ғалаба боғида янги боғ яратилди
2020 йилда хавфли эпидемиологик вазият туфайли анъанавий тарзда 9 май куни ўтказиладиган парад санасидан воз кечишга тўғри келди. Шу куни параднинг фақат ҳаво қисми бўлиб ўтди - 75 та самолёт ва вертолётлар Қизил майдон бўйлаб учиб ўтди. Асосий қисм 24-июн куни бўлиб ўтди - ўша пайтда 1945 йилда Қизил майдонда афсонавий Ғалаба Паради бўлиб ўтди. Ғалаба бундан ўз жилосини йўқотмайди. Улуғ Ватан урушида Совет иттифоқи эришган Ғалаба шарафига ҳарбий парад қачон ўтказилмасин, бизнинг умумий тарихимизни "силжитиб" ёки қайта ёзишнинг имкони йўқ: 1945 йил 8 май куни марказий Европа вақти билан 22:43да (Москва вақти билан 9 май куни 0:43 да) Берлин яқинида генерал-фельдмаршал Вильгельм Кейтель, Люфтваффе вакиллари генерал-полковник Штумпф ва Кригсмарин адмирал фон Фридебург Германиянинг тўлиқ капитуляцияси ҳақидаги актни имзолаганлар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала