Жамият

Ўзбекистон такси фаолиятини соддалаштирмоқда - тафсилотлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровТакси
Такси  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади
ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон президентининг қарори эълон қилинди.
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида: Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг 2021 йил 15 майдан 2022 йил охирига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши белгиланган.
С 1 января 2021 года вместо биометрического паспорта будут выдаваться ID-карты  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2021
Жамият
Энди ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳам банк хизматидан фойдаланиш мумкин
йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади;
лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади;
автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар "Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;
якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;
Летающий автомобиль PAL-V на Женевском автосалоне 2018 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2021
Фото
Келажакка қайтиб: дрон-такси ва учар автомобиллар
якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;
якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар:
а) якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади;
б) агрегаторлар хизматидан фойдаланишнинг шартлари этиб:
юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларда ёки якка тартибдаги ташувчи сифатида йўловчи ташишни амалга оширишга лицензия варақасига эга бўлиш;
“Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига уланган кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда агрегаторлар томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик кўрикдан ўтиш;
“Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган ва “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига уланган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба техник кўрикдан ўтиш;
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2021
Иқтисод
Ўзбекистон хизмат кўрсатиш соҳасини тезкор ривожлантиришга 500 миллион доллар ажратмоқда
в) агрегаторлик хизматларини кўрсатиш шартлари этиб:
мижозларни излаш бўйича махсус дастурларни Давлат солиқ қўмитасининг электрон ахборот базаси ҳамда “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига интеграциялаш;
ўз хизматларини фақатгина юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга ёки якка тартибдаги ташувчи сифатида йўловчи ташишни амалга оширишга лицензия варақасига эга бўлган шахсларга кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти мақомига эга бўлиш белгилансин.
Бунда агрегаторлар томонидан ушбу талабларни бажармасдан фаолиятни амалга ошириш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу хизматдан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали фойдаланиш махсус ваколатли орган томонидан чекланади.
Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга:
йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;
Электромобил Baic Senova - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2020
Жамият
Тошкентда 500та электромобил такси пайдо бўлади
йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилади.
- Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.
- Йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинсин.
- Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:
автомобиль транспортининг тепасига “TAXI” таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш;
тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан, уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;
автомобиль транспортининг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.
Бунда, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар учун мазкур бандда назарда тутилган талабларга қўшимча равишда автомобиль транспортининг ён томонларига Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган схема бўйича композицияни акс эттириш талаби белгилансин.
Транспорт вазирлиги 2021 йил 1 августга қадар:
кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналар ҳамда агрегаторлар томонидан ойлик тиббий кўрик натижаларини киритишлари учун “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига кириш имкониятини яратсин;
Volkswagen ID.4 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Дунёда
2021 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди
техник хизмат кўрсатиш станциялари даврий техник кўрик натижаларини киритишлари учун “Uztrans” ягона интерактив ахборот тизимига кириш, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уларда замонавий технологиялар ёрдамида автомобиль транспортининг техник кўригидан автоматлаштирилган тарзда ўтиш имкониятини яратсин.
Давлат солиқ қўмитаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар автомобиль транспортининг йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиялар, электрон йўл варақалари, шунингдек, тиббий кўрикдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва техник кўрикдан ўтган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларнинг идоралараро алмашинуви бўйича ягона электрон платформани ишга туширади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала