Жамият

Ўзбекистоннинг 5та вилоятида лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари

© Flickr / Stanislav MagayСельхозугодья в Узбекистане
Сельхозугодья в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Ўзбекистоннинг 5та: Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 300дан зиёд қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини қамраб олган "Қишлоқ инфратузилмасининг тараққиёти" лойиҳаси амалга оширилади.
2020—2024 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирлигидир.
Иқтисодий тараққиёт вакамбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бутунжаҳон банки ва Осиё инфратузилмалар инвестициялари банкининг мазкур қўшма лойиҳаси 2021 йил бошидан старт олган.
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2021
Жамият
Йўллар, янги марказлар ва уйлар: “Обод қишлоқ” дастурида қандай ишлар амалга оширилади
Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади.
Бу ҳар бир алоҳида қишлоқ учун энг аҳамиятга молик масалалари бўйича "Йўл харитаси"ни тузиш имконини беради.

Бу нима учун инфратузилма билан боғлиқ?

Ҳаммаси жуда оддий — сифатли ичимлик суви бўлмаган жойда тўлақонли саломатликни таъминлаб бўлмайди. Бу ҳали қишлоқ аҳлининг тўлақонли саломатлиги учун зарур шароит ва уларнинг соғлиги, ўзини ўзи намоён қила олиши имкони ўзаро боғлиқлигига биргина мисол.
Лойиҳа жараёнини кузатиш қизиқ, чунки таҳлил этиладиган масала ва муаммолар бошқа қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ва у ерларда яшаётган одамларга ҳамхос бўлиши мумкин.
Махалля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ҳукумати қишлоқлардаги ҳаёт тарзини яхшилашга 21 триллион сўм йўналтиради
У ёки бу вазиятдан қандай чиқишни ҳам лойиҳа кўрсатади. Танланган (илк) қишлоқлар аҳолисида таълим олиш, энг муҳиммасалаларга биргаликда ечим топиш, ва ниҳоят, уларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имкони бўлади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала