Спорт

Токиодаги ўзбекистонлик спортчилар “Спутник V” вакцинаси билан эмланишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишНовый пункт вакцинации от COVID-19 в ТЦ "Тройка"
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Режа бўйича делегация аъзоларини эмлаш 1 июнга қадар давом этади ва бу жараённи бокс бўйича терма жамоа вакиллари якунлаб беришади. Умумий ҳисобда 250 нафар вакилни эмлаш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси вакилларини коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди.
Тадбирни пара-сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари бошлаб беришди.
Эмлаш жараёнида “Спутник V” вакцинасидан фойдаланилмоқда. Йўриқномга кўра, вакцина 21 кун оралиғида 2 компонентда қабул қилинади.
Олимпийские кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2021
Спорт
Яна тўрт нафар ўзбекистонлик курашчи Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Жараён МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Равшан Ирматов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Тошхўжаев, РСТИАМ раҳбарияти, пара-сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Даставвал терма жамоанинг 11 нафар вакилидан қон таҳлиллари олиниб, уларнинг организми эмлаш учун қай даражада тайёрлиги кўздан кечирилди. Таҳлилий натижалар якунига кўра, 3 нафар спортчи ва 2 мураббийда эмлаш жараёни амалга оширилди. Бу борада мураббий Равшан Алимов делегация аъзолари орасида вакцина қабул қилган илк инсон бўлди.
Режа бўйича делегация аъзоларини эмлаш 1 июнга қадар давом этади ва бу жараённи бокс бўйича терма жамоа вакиллари якунлаб беришади. Умумий ҳисобда 250 нафар вакилни эмлаш кўзда тутилган.
Шундан сўнг МОҚ раҳбарияти федерацияларнинг спорт шифокорлари билан учрашиб, эмлаш жараёнига тайёргарлик, спортчиларимизнинг саломатлигига янада катта эътибор қаратиш бўйича суҳбатлашишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала