Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 94 мингдан ошди

© СС0 / Unsplash / Fusion Medical AnimationКоронавирус, иллюстративное фото
Коронавирус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Oбуна бўлиш
Тўлдирилмоқда
Кеча, ️8 май куни, мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 37 мингдан зиёд доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган фуқаролар сони 94 397, нафарга етди деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
"2021 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони (+419) нафарни ташкил этмоқда", - дейилади хабарда.
Кеча кун давомида: 350 киши касалликдан соғайган ва тузалганлар сони жами 90 053 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3682 нафар бемор даволанмоқда.
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Токиодаги ўзбекистонлик спортчилар “Спутник V” вакцинаси билан эмланишди
Кеча ️8 май куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 37 088 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан: 1-босқич эмланганлар 15 200 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 21 888 нафарни ташкил қилди. Шу тариқа айни кунгача мамлакатда жами 1 123 397 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 040 074 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 83 323 нафарни ташкил қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Янгиликлар лентаси
0