Туркияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Oбуна бўлиш
Фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот-хизмати.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2021
Хорижда қийин аҳволда қолган мигрантлар қаерга мурожаат қилиши керак?
"Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган ва коронавирус касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқаролари – Т.И, М.Ю ва уларнинг фарзандлари Ватанга қайтарилди", - дейилади хабарда.
Улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бош консулхона ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, фуқаролар Истанбул-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Молиявий қийин аҳволда қолган фуқароларни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.
Янгиликлар лентаси
0