Хитой АҚШни инсон ҳуқуқларини монополлаштирмасликка чақирди

© AFP / Philip PachecoФлаг Китая
Флаг Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ, инсон ҳуқуқлари ҳақида эмас, балки фақатгина ўз манфаатлари ва гегемонияси учун қайғурмоқда, дейди Хитойнинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари халқ жамияти раҳбари Линь Сунтянь.
ТОШКЕНТ, 9 май – Sputnik. Вашингтон инсон ҳуқуқлари мавзусидан тобе бўлишни ва ён босишни истамайдиган мамлакатларга босим ўтказиш учун дипломатик инструмент сифатида фойдаланади, лекин инсон ҳуқуқлари АҚШ монополияси ёки у эга бўлган имтиёзга кирмайди, деб баёнот қилди Хитойнинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари халқ жамияти раҳбари Линь Сунтянь.
"Инсон ҳуқуқлари Қўшма Штатларнинг имтиёзи ёки монополияси эмас, балки бутун инсониятнинг умумий интилишидир. Миллати, этник келиб чиқиши ёки маданиятидан қатъи назар, дунёдаги барча одамлар учун тенг ҳуқуқ ва эркинликлар, муносиб иш, биринчи галдаги эҳтиёж моллари, уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлаш билан таъминлаш халқаро инсон ҳуқуқлари фаолиятининг ажралмас қисмидир", - деди Лин Сунтянь Хитойда қашшоқликка қарши кураш, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларига бағишлаб ўтказилган семинарда.
Переговоры с участием госсекретаря США Энтони Блинкена и советника президента по нацбезопасности Джейка Салливана, а также главы канцелярии комиссии ЦК КПК по иностранным делам Ян Цзечи и министра иностранных дел Китая Вана И в Анкоридже, США - РИА Новости, 1920, 29.03.2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
АҚШ яна ҳаммага ҳаётдан сабоқ бермоқчи. Россия ва Хитой алоҳида таклиф этиляпти
АҚШ, инсон ҳуқуқлари ҳақида эмас, балки фақатгина ўз манфаатлари ва гегемонияси учун қайғурмоқда, дея қайд этди у.
"АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари реал инсон ҳуқуқлари ҳақида қайғурмаяптилар. Уларнинг бунга энди ҳаққи йўқ ва улар энди инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришдан уялишлари керак", - дея қайд этди Линь Сунтянь.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ўнлаб йиллар давомида Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида гўёки "инсон ҳуқуқларини ҳимоялаб келган", аммо биронта бир давлатга тараққий этиш масаласига муваффақиятли ечим топишда ёрдам бериш учун ҳеч қачон биронта ҳаракатни амалга оширмаган.
Председатель КНР Си Цзиньпин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ қарама-қаршилигини бутун дунё учун фалокат деб атади
"АҚШ капитал ва сиёсат ҳақида қайғуриб келади, бой инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоялайди. Бойлар янада бойийди, қашшоқлар – қашшоқлашиб бораверади. АҚШдаги 50та энг бадавлат инсонларнинг мол-мулки қиймати 165 миллион энг қашшоқ одамларнинг мол-мулки қийматига тенг", - деди у.
Шу билан бирга, Линь Сунтянь, Вашингтон ўз гегемонлигини сақлаб қолиш ва худбинона манфаатларига хизмат қилиш учун инсон ҳуқуқлари мавзусини бўйсунишни ва ён беришни истамаган мамлакатларга босим ўтказиш учун дипломатик инструмент сифатида ишлатишини қўшимча қилди.
"1991 йилдан АҚШ Форс қўлтиғи, Косово, Афғонистон, Ироқ, Ливия ва Сурияда уруш бошлади, бу фуқаролар орасида оммавий қурбонлар бўлишига олиб келди, кўп сонли қочоқлар муаммосини юзага келтирди. Шу билан бир вақтнинг ўзида АҚШ турли хил баҳоналар остида Куба, Венесуэла, Эрон, Сурия, Зимбабве ва бошқа қатор давлатларга бир ёқлама санкциялар киритиб келди ва ҳеч қачон бу давлатлардаги инсонларнинг яшашга бўлган ҳуқуқлари, саломатлиги ҳақида қайғурмади", - деб қўшимча қилди Хитой вакили.
Унинг таъкидлашича, мамлакатлар тарих, цивилизация ва тараққиётда бир-биридан фарқ қилади ва табиийки, уларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиёти ҳам, албатта, турлича бўлади.
Президент РФ Владимир Путин перед началом выступления с ежегодным посланием Федеральному Собранию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2021
Путин қизил чизиқни айнан қаердан тортганини Ғарб жуда яхши билади
"Халқаро ҳамжамият ўзаро ҳурмат руҳини сақлаб туриши, бир-бирига тенг муносабатда бўлиши, умумий ривожланишга интилишида тафовутлар ва интилишларни сақлаган ҳолда умумий асосларни излаши, инсон ҳуқуқлари соҳасида тажриба алмашинуви ва ҳамкорликни кучайтириши ва умумий тараққиётга кўмаклашиши керак", деб қўшимча қилди Линь Сунтянь.
Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият икки томонлама стандартлар ва инсон ҳуқуқларининг сиёсийлаштирилишига қатъий қарши туриши керак ва ривожланган мамлакатлар эса бутун мамлакатлардаги одамлар тинч, бахтли ва муносиб ҳаёт кечиришлари йўлида БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш бўйича кун тартибини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам бериш бўйича ўз мажбуриятларини самарали бажаришлари керак.
Янгиликлар лентаси
0