Ёмғир ва момақалдироқ: Ўзбекистонда 9 май кунига об-ҳаво

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Ўзгидромет 9 май куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, кундузи мамлакат ҳудудига жанубдан булутли массивлар кириб келади, бунинг ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларда кучайиш 23-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-26° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бщлиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.
Янгиликлар лентаси
0