Жамият

Коронавирус: қайси ҳудудларда янги ҳолатлар аниқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГоспиталь для лечения больных COVID-19
Госпиталь для лечения больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 362 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94 759 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (7), Андижон вилоятида (6), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (2),Қашқадарё вилоятида (5), Навоий вилоятида (4), Наманган вилоятида (5), Самарқанд вилоятида (46), Сирдарё вилоятида (7), Сурхондарё вилоятида (4), Фарғона вилоятида (10), Хоразм вилоятида (8), Тошкент вилоятида (54), Тошкент шаҳрида (200) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 90 292 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Коронавирус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Жамият
Ўзбекистонда коронавирус кўпайди: соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди
Айни пайтда 3 805 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эмлаш кўрсаткичи

1 123 397 доза вакцинадан фойдаланилди. 1-босқич эмланганлар 1 040 074 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 83 323 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 662 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 157,7 миллиондан ошди, 3,2 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (32,7 млн), Ҳиндистонда (22,3 млн), Бразилияда (15,1 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала