Дунёда

БМТ ўз ходимларини “Спутник V” билан эмланишга чақирди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишШприц и ампула на фоне логотипа "Спутник V".
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Антониу Гутерриш “Спутник V” билан эмлаш ишларини ўтказаётган мамлакатларда ишлаётган БМТ ходимларини бу вакцина билан эмланишга чақиришини айтди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ўз ходимларини Россиянинг коронавирусга қарши“Спутник V” вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилган мамлакатларда у билан эмланишга чақирди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвага ташрифи арафасида Россия ОАВларига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз, албатта, “Спутник” билан эмлаш ишларини ўтказаётган мамлакатларда ишлаётган БМТ ходимларини бу вакцина билан эмланишга чақирамиз”, - деди Гуттереш. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2021
Спорт
Токиодаги ўзбекистонлик спортчилар “Спутник V” вакцинаси билан эмланишди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Пути МТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида ташкилот ходимларига бепул вакцина тақдим этиш таклифини билдирган эди.
“Спутник V” вакцинасидан аллақачон 64 та мамлакатда фойдаланишга рухсат берилган. Бу мамлакатларнинг умумий аҳолиси 3,2 миллиарддан зиёд кишини ташкил этади. “Lancet” халқаро илмий журнал маълумотларига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 91 фоиздан юқорироқ. Бу бугунги кунда энг юқори кўрсатгичлардан бири саналади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала