Жамият

Коронавирус: кунлик ҳолатлар 300дан зиёд, 2 киши вафот этди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишРабота ковид-госпиталя
Работа ковид-госпиталя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Ўзбекистонда яна 313 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 072 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 313 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 072 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (2), Андижон вилоятида (8), Бухоро вилоятида (8), Жиззах вилоятида (11), Қашқадарё вилоятида (6), Наманган вилоятида (8), Самарқанд вилоятида (29), Сирдарё вилоятида (5), Сурхондарё вилоятида (2), Фарғона вилоятида (14), Хоразм вилоятида (4), Тошкент вилоятида (29), Тошкент шаҳрида (187) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 90 664 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 744 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Госпиталь для лечения больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Жамият
Коронавирус: қайси ҳудудларда янги ҳолатлар аниқланди

Эмлаш кўрсаткичи

Республикада жами 1 173 978 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 057 094 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 116 884 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 664 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 158,6 миллиондан ошди, 3,2 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (32,7 млн), Ҳиндистонда (22,7 млн), Бразилияда (15,2 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала