Жамият

Қўшимча дам олинадиган кунлар кўпайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля
Открытия нового курорта SILK ROAD FAMILY RESORT на побережье Тудакуля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Президент фармони (ПФ–6222-сон, 10.05.2021 й.) билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган фармонга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:
14 май – жума;
31 декабрь – жума.
Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:
17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.
Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала