Президент мактабига қабул: имтиҳонлар, қабул квотаси ва "аъло баҳо" масаласи

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидентская школа в Ташкенте
Президентская школа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Oбуна бўлиш
Кейинги вақтларда нуфузи тобора ошиб бораётган Президент мактабларига қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум қилинди. Батафсил Sputnik Ўзбекистон мухбири материалида
ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Президент мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни жорий йилда пандемия сабабли онлайн амалга оширилади, талабгор платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни эътибор билан тўлдириши керак бўлади, дея маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Хилола Умарова.

Президент мактаблари ҳар бир вилоятда очилади

Хилола Умарованинг айтишича, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфида ҳозирда 16 мактаб таълим жараёнини олиб бормоқда. Улардан 4 таси Президент мактаби, 9 таси ижод мактаби, 3 таси ихтисослаштирилган мактаблардир.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидентская школа в Ташкенте
Президентская школа в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Президентская школа в Ташкенте
Ҳозирга қадар Тошкент шаҳри, Наманган, Хива ва Нукус шаҳарларида Президент мактаблари фаолият кўрсатаётган эди, аммо жорий ўқув йилидан яна 10 та янги Президент мактаблари Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термиз, Нурафшон шаҳарларида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Уч босқичли қабул

Бу йил Президент мактабларига қабул уч босқичдан иборат бўлади.
Биринчи босқич - бу ҳужжатлар қабулидир.
Президент мактбларига ҳужжатлар қабули 5 июнь санасидан бошланади ва 25 июньга қадар давом этади.
Бу йил пандемия сабабли ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади.
Ҳар бир ҳудуд учун алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳлар ҳар бир келиб тушган ҳужжатларни текшириб, қабул қилиб боришади.

Кириш имтиҳонлари тафсилотлари

Кириш имтиҳонлари 2 босқичдан иборат: биринчи: саралаш босқичи математика фанидан бўлиб, 20-25 июлга режалаштирилган. Талабгорлар бунда 30та тест саволига жавоб берадилар.
Иккинчи: якуний имтиҳонлар 20-23 августга режалаштирилган бўлиб, ўқувчи бунда танқидий фикрлаш, муаммоларни ечиш ва инглиз тили фанидан саволларга жаво беради.
Ўтган ўқув йилида пандемия сабабли кириш имтиҳонлари бўлмаган. Жорий йилда 10 та ҳудудда 5 синфдан 9-синфгача, қолган 4 та мактабда 5-6 синфлар учун қабул жараёнлари бўлади.
Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 5 синф учун 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил - 12 нафардан ўқувчи тақсимланади.
Валентина Матвиенко побывала в президентской школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2019
Валентина Матвиенко Тошкент шаҳридаги президент мактабини бориб кўрди
Янги ташкил этилган президент мактабларининг 1-йилида 5-10 синфлар кесимида жами 144 нафар ўқувчилар саралаб олинади.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг ўтказиш муддати ва жойлари Қабул комиссияси томонидан белгиланади.

Қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Президент мактабига ўқишга киришни истаган ҳар бир талабгордан:
1. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки "киндер" паспорт нусхаси;
2. Белгиланган шаклдаги маълумотнома (маълумотнома талабгор таълим олаётган мактаб директори томонидан тасдиқланган бўлиши керак);
3. 3х4 ўлчамдаги расм (охирги 2 ой давомида туширилган);
4. Баҳолар табелининг нусхаси;
5. Талабгор ҳамда унинг ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг фуқаролик паспортлари маълумотлари (телефон рақами, электрогн почта манзили).
Талабгорнинг ҳужжатлари ишчи орган томонидан кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида хабар юборилади.

Президент мактабига фақат аълочилар қабул қилинадими?

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Хилола Умарованинг айтишича, Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун талабгорлар STEM фанлардан 2020/2021 ўқув йилини аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт.
Аниқ фанлар - STEM фанларини "беш" баҳоларга битирган ўқувчилар имтиҳонга киритилади.
© SputnikПрезидент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Хилола Умарованинг айтишича, Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун талабгорлар STEM фанлардан 2020/2021 ўқув йилини аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Хилола Умарованинг айтишича, Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун талабгорлар STEM фанлардан 2020/2021 ўқув йилини аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Хилола Умарованинг айтишича, Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун талабгорлар STEM фанлардан 2020/2021 ўқув йилини аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт.
Хилола Умарова "Имтиҳон олинса, табелдаги баҳолар нега ҳал қилувчи роль ўйнаяпти", деган саволга жавоб берар экан, жорий йилда тахминан 200 минг нафар ўқувчи имтиҳонга қатнашиши кутилаётгани, ва табелдаги баҳолар биринчи босқичда ўзига хос селекция вазифасини ўташини маълум қилди. "Иқтидорли бола бўлса, у бу фанлардан беш олишда қийинчиликка дуч келмайди", - дея хулоса қилади Умарова.

Имтиҳон натижалари қаерда эълон қилинади?

Кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот Cambridge Assessment (Буюк Британия) томонидан амалга оширилади ва ҳамда Президент мактабларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилоти Cambridge Assessment кириш имтиҳонлари жараёнларининг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.
Кириш имтиҳонларига тааллуқли барча материаллар (сўровномалар, тестлар, жавоблар ва бошқалар) махфий характерга эга ҳисобланади ҳамда уларнинг махфийлиги таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва Давлат тест маркази томонидан таъминланади.
Кириш имтиҳонлари видеокузатув ва бошқа техник воситаларни қўллаган ҳолда махсус ажратилган жойларда ўтказилади.
Президент мактаби директори Тўрабой Шерматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Ўзбекистонда президент мактаблари сони яна 10тага кўпаяди
Кириш имтиҳонлари такроран ўтказилмайди.
Кириш имтиҳонларини ўтказиш пайтида талабгорлар, кузатувчилар, бино раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳининг масъул шахсларига алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш таъқиқланади.
Талабгорларга кириш имтиҳонларига маълумотнома материаллари ва электрон ҳисоблаш техникасини олиб кириш ва фойдаланиш таъқиқланади.
Ушбу Низомнинг талаблари бузилганда ишчи гуруҳнинг масъул шахслари талабгорни мажбурий тартибда четлатиш далолатномасини тузган ҳолда кириш имтиҳонларидан четлашиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кириш имтиҳонлари (1-2 босқич) натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0