Тошкентда аҳоли ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида шикоят қилмоқда

Мусор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Oбуна бўлиш
Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар келмоқда
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ томонидан пойтахтнинг Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар бўйича видеолавҳа тайёрлади.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ бош муҳандиси Абдуқодир Алимов фикрига кўра, ёқимсиз ҳид тарқалишининг асосий сабаби - “Салар” тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндиларнинг оқизилиши.
“Бектемир” ва “Салар” оқова сув тозалаш иншооти яқинидаги корхоналарга МЧЖ томонидан юзлаб огоҳлантириш берилган, лаборатория таҳлиллари мунтазам олиб борилиб, компенсациялар ундириб келинади.
“Салар” тўйинтириш иншооти Тошкент шаҳрининг Жанубий қисмида Салар ариғининг қирғоғида жойлашган. 1961-йил 12-апрелда 25 минг м3 қувват билан ишга туширилган. Иншоот майдони 95,4 гектарни ташкил этади. Лойиҳавий тозалаш қуввати – 1068 минг м3 бўлиб, ишчи қуввати – 960 минг м3 ни ташкил этади.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Сергели туманларидан – 800-850 минг м3 оқова сувини қабул қилиб тозалаб чиқаради.
Салар тўйинтириш иншооти таркибига Механик тозалаш ва қуйқани қайта ишлаш бўлими, Биологик тозалаш ва оқова сувини зарарсизлантириш бўлими, Бош механик бўлими, Бош энергетика бўлими, Кимё бактериология бўлими киради.
Янгиликлар лентаси
0