Алишер Навоийни мазах қилган тиктокерга 15 сутка берилди

© ГУВД Самаркандской области В Самарканде осудили блогеров которые неуважительно отзывались об Алишере Навои
В Самарканде осудили блогеров которые неуважительно отзывались об Алишере Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
Алишер Навоийни ҳайкали олдида бемаънилик қилган блогерларга 15 суткадан қамоқ жазоси берилди ва Навоий ижодий фаолияти билан яқинроқ танишиш тавсия этилди.
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин ҳатти-ҳаракатлар қилиб, бемаъни сўзларни айтиб қичқирган самарқандлик тиктокчига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддасига мувофиқ Иномжон Пардаев ва Холов Лазизбекка 15 сутка қамоқ жазоси ҳамда 551 минг сўмга яқин жарима тўлаш мажбурияти белгиланди.
Маълум бўлишича 24 ёшли Иномжон Каттақўрғон шаҳаридаги истироҳат боғида ўрнатилган Алшер Навоий ҳайкали олдида туриб буюк арбобни мазах қилувчи сўзларни айтиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. 21 ёшли Лазизбек эса ушбу видеони суратга олишда ёрдам берган.
Ички ишлар бўлимида ўтказилган суҳбатдан сўнг, ушбу иккала шахс ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, Алишер Навоий ижодининг а ҳамиятини тушунмаганини айтишган ва бошқа болергларга гапирадиган гапларни ўйлаб гапиришни маслаҳат беришди.
Шунингдек, уларнинг қўлига Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида ёзилган бир неча китоблар ҳам топширилди. Яқин 2 ҳафта ичида ушбу китобларни батафсил мутоала қилишга уларнинг вақти етарли бўлади.
Янгиликлар лентаси
0