Иқтисод

Биринчи сентябрга қадар туну кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишТЦ "Авиапарк" после карантина
ТЦ Авиапарк после карантина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 12май — Sputnik. 2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев имзолаган “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Ҳужжатда ёзилишича, савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектлари жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади.
“Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилишини таъминласин”, - дейилган ҳужжатда.
Кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотилади.
Шунингдек, 2021—2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.
Бундан ташқари, 10 та йўл-патруль хизмати ва божхона постидаги ерлар енгил турдаги савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини жойлаштириш учун тадбиркорларга 3 йилга ижарага берилади. Бу нуқталар асосан ҳайдовчиларга хизмат кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала