Жамият

“Ишдан чиқиб бедарак йўқолган”: Тошкентда 22 ёшли йигит қидирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Тошкентда бедарак йўқолган Фейсал Нурахметов қидирилмоқда
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Фейсал Нурахметов қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 1999 йилда туғилган Нурахметов Фейсал Ахметжанович жорий йилнинг 4 май куни соат тахминан 15:30да Яшнобод тумани Фарғона йўлида жойлашган иш жойидан чиқиб бедарак йўқолган.
Белгилари: бўйи 180 см, гавдали, сочлари жигарранг, кўзи қора, қоши қалин.
Эгнида: кўк рангли футболка, қора рангли трико ва қора кроссовка бўлган.
“Агар сиз Нурахметов Фейсал қаердалиги хақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз яқин атрофда жойлашган ички ишлар идораларига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз!” – дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала