Дунёда

Коронавирус ва потенция: касаллик импотенцияга олиб келадими

© Sputnik / Фотобанкка ўтишСитуация в Казахстане в связи с коронавирусом
Ситуация в Казахстане в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Майами Университети Миллер Тиббиёт мактаби тадқиқотчилари COVID-19 узоқ вақт давомида жинсий аъзо тўқималарида сақланиб қолишини, касалликка чалинган эркакларда эса эрекция муаммоси юзага келишини аниқладилар.
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Америкалик олимлар COVID-19 жинсий аъзо тўқималарида узоқ вақт сақланиб қолишини, бу эса эркакларда эректил дисфункцияни келтириб чиқаришини аниқладилар, деб хабар беради World Journal of Men's Health.
Муаллифларнинг аниқлашларича, илгарироқ потенциядан шикояти бўлмаган эркакларда бу муаммо улар инфекцияга чалингач пайдо бўлади.
Мужчина из неправительственной организации, одетый в одежду, напоминающую коронавирус Covid-19, движется по рынку, призывая людей соблюдать протоколы безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Дунёда
Ҳиндистонга "коронавирус шторми" ёпирилди: мамлакатда нималар рўй бермоқда
"Вирус эндотелиал ҳужайраларга кириб, кўплаб органларга, жумладан, жинсий аъзога ҳам таъсир кўрсатиши мумкин", - деб таъкидлайди тадқиқот раҳбари Ранжит Рамасами.
Коронавируснинг оқибатларидан бири бу - кичик қон томирларининг шиллиқ қаватининг бузилиши ҳолати бўлиб, натижада тўқималар ўз функцияларини йўқотадилар.
Бу сингари бузилишлар одамлардан касалликни бошдан кечиргандан кейин дарҳол ва ҳатто орадан саккиз ой ўтгач ҳам кузатилган.
Лаборатория НИИ скорой помощи имени Н.В. Склифосовского  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2020
Коронавирус умр давомийлигига қандай таъсир кўрсатади?
Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, илгарироқ эректил дисфункциядан шикоят қилмаган эркаклар коронавирус инфекциясини бошдан кечиргач шу сингари муаммолар ривожланган.
Тадқиқот муаллифлари, ушбу соҳадаги ҳар қандай муаммога дуч келган эркаклар шифокорга мурожаат қилишлари лозим, дея огоҳлантиришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала