Иқтисод

Мирзиёев мамлакат иқтисодий муваффақиятига баҳо берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Президентнинг сўзларига кўра, агар ҳамма тармоқ раҳбарлари “аравани тортганида” бу кўрсаткичлар икки баробар кўп бўларди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида республиканинг 2021 йил биринчи чоракдаги иқтисодий муваффақиятларига баҳо берди.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, биринчи чоракда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсган. Давлат бюджети даромадлари прогнозга нисбатан қарийб 2 триллион сўмга кўпайган. Экспорт ҳажми январь-апрель ойларида 3,2 миллиард долларни ташкил этган.
Бу кўрсаткичлар, албатта, яхши. Бунга эришиш учун қонунлар, қарорлар қабул қилиб, жуда катта имкониятлар яратдик, маблағлар бердик.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Президент агар ҳамма тармоқ раҳбарлари “аравани тортганида” бу кўрсаткичлар икки баробар кўп бўлган бўлишини таъкидлади. Вазирликларнинг “вертикал тизими” ишламаётганини танқид қилди.
“Вазирларда ташаббускорлик, уларнинг ўринбосарларида ваколат ва жавобгарлик етишмаяпти. Коррупцияга чек қўйсак, жойларда тизим ишласа, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини оширса, иқтисодиёт ўзи ривожланади”, - деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев в рамках проходящего в Циндао Саммита ШОС встретился с Председателем Китайской Народной Республики Си Цзиньпином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва Хитой товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи
Йиғилишда айрим тармоқ ва ҳудудлардаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, биринчи чоракда “Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоиз, “Ўзбекнефтгаз” тизимида 4,7 фоиз, чарм маҳсулотлари тармоғида 10 фоизга пасайган. Сўнгги йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошган бир пайтда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 22 фоизга камайган. Шунингдек, 74 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,1 триллион сўм камайишига йўл қўйилган.
Мирзиёев бундай қолоқликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш кераклигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала