Мирзиёев Қозондаги мактабда юз берган фожиа муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЦветы у гимназии №175 на улице Джаудата Файзи в Казани, в которой бывший ученик гимназии Ильназ Галявиев открыл огонь. Есть погибшие и пострадавшие.
Цветы у гимназии №175 на улице Джаудата Файзи в Казани, в которой бывший ученик гимназии Ильназ Галявиев открыл огонь. Есть погибшие и пострадавшие. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма ҳақидаги хабардан чуқур қайғуга тушганини ва бу фожиадан ларзага келганини таъкидлаган
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қозон гимназиясида юз берган отишма туфайли россиялик ҳамкасби Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади.
"Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди. Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.
Сизга, қурбон бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига самимий ҳамдардлик изҳор этаман ҳамда жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишларини тилайман", - дейилади ҳамдардлик телеграммасида.
Ушбу мусибатли дамларда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли халқи Россия халқи учраган жудоликка қайғудошлиги қўшимча қилинган.
Стрельба в школе в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Қозон гимназиясидаги отишма - видео
Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳам Қозон шаҳридаги мактабларнинг бирида содир бўлган мудҳиш ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдириб қолган.
"Вафот этганларнинг яқинлари билан қаттиқ қайғудамиз. Жароҳатланганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаб қоламиз", - дейилади ҳамдардлик мактубида.
11 май куни эрталаб Қозон шаҳридаги 175-сонли мактаб-гимназияда 19 ёшли ўспирин ўқитувчи ва ўқувчиларни ўққа тутди. Сўнгги маълумотларга кўра, 9 киши (7 нафар 8 синф ўқувчиси, ўқитувчи ва мактаб ходими) ҳалок бўлди, яна 21 киши жароҳат олди.
Ҳужум қилган шахс Ильназ Галявиев қўлга олинди, у тўрт йил аввал шу гимназияни тугатган. Унинг номига бу йил апрел ойида қурол расмийлаштирилган экан.
12 май Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди. Қозондаги барча мактабларда дарслар бекор қилинди, текширувлар бошланди.
Бугун, 12 май куни, Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0