Сиёсат

Мирзиёев ва Эрдоған Шарқий Қуддусдаги вазиятдан хавотирда эканини билдирди

© ADEM ALTAN / AFPПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган в Анкаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Телефон суҳбати аввалида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати берган хабарга кўра, давлат раҳбарлари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаган ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилган.
Палестинец стоит перед огромной воронкой в ​​городе Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Фото
Ёнғин, йўқотишлар, вайроналик: Исроил ва Ғазо секторидаги ўқ ёғдириш оқибатлари
Давлат раҳбарлари Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш муҳим эканини қайд этди. Бундан ташқари, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт, туризм, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши муносабати билан чуқур хавотирда эканлигини билдирди.
“Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар асосида тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлиги қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари Туркий кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Сиёсат
Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала