Жамият

Ўзбекистон 4та Airbus вертолётини сотиб олади

© Foto : Tom Andreas ØstremКитайско-французский многоцелевой вертолет AC352
Китайско-французский многоцелевой вертолет AC352 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Uzbekistan Helicopters 4 дона Airbus H125 ва H130 вертолётларини сотиб олади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. UzAirways миллий авиакомпаниясининг шўба корхонаси - Uzbekistan Helicopters оператори 4 дона Airbus H125 ва H130 вертолётларига буюртма берди. Бу ҳақда “АвиаСтат” агентлиги хабар қилди.
Uzbekistan Helicopters раҳбари Азиз Сафиуллин таъкидлашича, Airbus H125 ва H130 вертолётлари парвоз хизматлари сифатини янада оширади.
Вертолеты Ми-35 для вооруженных сил Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2020
Колумнистлар
Қозоғистон Ўзбекистонни “вертолёт пойгасида” қувиб ўтишга ҳаракат қилмоқда
Airbus Helicopters компаниясининг Ўзбекистондаги савдо директори Ромен Лананинг сўзларига кўра, Ecureuil оиласига кирувчи кўп функцияли ва ишончли вертолётлар республика иқлим шароитига мос келади.
H125 (илгари AS350 B3e) баланд тоғли ҳудуд ва иссиқ иқлим шароитида учиши мумкин. Вертолёт йўловчилар учун 6та ўриндиқ, учувчилар учун 1та ёки 2та ўриндиққа эга.
H130 вертолёти йўловчи ва VIP-ташувлар, экскурсия парвозлари, санитария авиация ва кузатув ишларини амалга ошириш учун мўлжалланган. Салон 1та учувчи ва 7та йўловчи ўриндиғига эга. Тиббиёт ходимлари учун модел ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала