Ўзбекистонга тўрт ойда қарийб 2 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди

© СС0 / Unsplash / Infrarate.comКупюра, иллюстративное фото
Купюра, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 1,99 млрд долларни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Январь-апрель ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 1,99 млрд долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн долларга ошди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак бермоқда.
Январь ойида Ўзбекистонга 427 млн доллар, февралда 464 млн доллар жўнатилган. Мартда мамлакатга 525 млн доллар, апрелда эса 577 млн доллар келиб тушган.
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2021
Уч ой ичида Ўзбекистонга 1,42 миллиард доллар ўтказма жўнатилди
Шу билан бир қаторда, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 478 млн долларга етди. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,52 млрд долларга етди.
Эслатиб ўтамиз, январь-март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 1,42 млрд долларни ташкил этган эди.
Ўтган йили эса Ўзбекистонга 6 млрд доллардан зиёд пул ўтказмалари келиб тушган.
Янгиликлар лентаси
0