Иқтисод

Президент аҳолининг ёғ ва гўштга бўлган талабини қондириш бўйича кўрсатма берди

Мясо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Жорий йилда чорвачилик йўналишида мингта, паррандачиликда 277 та корхонани ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича топшириқ берди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда чорвачилик йўналишида мингта, паррандачиликда 277 та корхонани ишга тушириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 1 миллион гектардан зиёд асосий майдонларда ҳамда экинлардан бўшайдиган ерларда сабзавот, картошка, шоли, полиз ва озуқа маҳсулотларини етиштириш мўлжалланган.
Производство подсолнечного масла  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Жамият
Ўзбекистонда ўсимлик ёғи танқислиги бўлиши мумкинми?
Президент ёғ-мой маҳсулотларига аҳоли талабини қондириш мақсадида жорий йилда 246 минг тонна мойли экинлар етиштириб, 86 минг тонна мой ишлаб чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.
Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш учун зарур чоралар кўрилмоқда - МҚКҚ
Аввалроқ мамлакатда ўсимлик ёғи нархи сезиларли ошган эди ва бу аҳолининг жиддий хавотирига сабаб бўлди. Ҳукумат ички бозорларда ўсимлик ёғи нархи кескин ошишининг олдини олиш мақсадида уни ҚҚСдан озод қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала