Миграция

Қозоғистоннинг ғарбий қисмига ёппасига Ўзбекистондан мигрантларни олиб киришмоқда

© Агентство внешней трудовой миграции118 граждан Узбекистана выехали на работу в Казахстан
118 граждан Узбекистана выехали на работу в Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Маҳаллий аҳоли жисмоний меҳнат билан шуғулланишни истамайди, бўш иш ўринларига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини олишмоқда
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Қирғизистоннинг Ғарбий қисмига қўшни Ўзбекистондан мигрантларнинг катта оқими кириб келиши кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон КТК телеканалига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, маҳаллий аҳоли оғир жисмоний меҳнатдан воз кечмоқда, мигрантлар эса бундай ишни бажонидил бажаради, деб хабар бермоқда. Шу боис ҳам иш берувчилар бошқа мамлакатлардан ишчиларни танлашмоқда.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2021
Миграция
Меҳнат мигрантлари учун 10 йиллик электрон ҳужжат жорий этилади
Шу кунларда регионга Ўзбекистондан 600 киши кириб келган. Улар асосан қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат қилишмоқда.
"Мигрантлар яхши ишлашмоқда. Маҳаллий аҳоли эса ишни бошлаб, уни охирига етказмайдилар. Бирданига ишдан бўшаб, эртаси куни ишга чиқишмайди. Маҳаллий ишчилар билан ишлагандан кўра, Ўзбекистон фуқаролари билан ишлаган маъқул. Уларни мева-сабзавотлар йиғимига жалб қиламиз", - деб хабар қилган қишлоқ хўжалиги ижрочи директори Актурлан Ерманов.
Ўзбекистондан мигрантларнинг йўл кираси иш берувчилар томонидан қопланмоқда. Ҳар бир мигрант 220 минг тенге (515 доллар)га тушмоқда. Мигрантлар ҳозирда қишлоқ-хўжалиги ишларини ойига 100 минг тенге ҳақ эвазига бажаришмоқда. Маҳаллий аҳолини бундай маош қониқтирмайди.
Таъкидланишича, ўтган ойда регионда дворниклар тақчиллиги муаммоси ҳал этилган. Вилоятга 70 киши олиб келинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала