Россияда бахтли яшаш учун неча пул керак?

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишБанкноты номиналом 1000, 2000 и 5000 рублей.
Банкноты номиналом 1000, 2000 и 5000 рублей. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
Энг катта маош талаб қилувчилар, бу москваликлар – 224 минг рубл, Владивосток аҳолисига эса – 200 минг, Санкт-Петербургликларга – 183 минг бўлса кифоя.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россияликлар ўзини бахтли ҳис қилиши учун ўртача 173 минг рубл маош керак, деб хабар қилмоқда РИА Новости SuperJob иш қидириш хизматига асосан.
14 апрелдан 10 майга қадар ўтказилган сўровда 2,5 мингга яқин иқтисодий фаол фуқаролар иштирок этган. Респондентларнинг барчасининг ёши 18 дан юқори бўлиб, улар 541 та аҳоли пунктида истиқомат қилишади. Москва ва Санкт-Петербургдан 1000 кишидан одам иштирок этган.
“Бахтли бўлиш учун россияликларга ойига ўртача 173 минг рубл маош керак. Бу январда ўтказилган худди шундай сўров натижасидан (166 минг) бироз юқори бўлсада, 2017 йилдаги кўрсатгичдан (184 минг) - паст”, - дейилган хабарда.
Шу ўринда айтиш жоизки аҳолини қониқтирадиган маош миқдори 2015 йилда - 175 минг, 2018 йилда — 159 минг, 2019 йилда— 161 минг ва 2020 йилда — 155 минг рублни ташкил қилган эди.
Энг катта маош талаб қилувчилар, бу москваликлар – 224 минг рубл, Владивосток аҳолисига эса – 200 минг, Ростов-на-Дону аҳолисига – 195 минг, санкт-петербургликларга – 183 минг рубл бўлса кифоя. Маошга талаби энг кичик бўлган вилоятлар бу Киров – 132 минг, Оренбург – 136 минг, Липецк – 137 минг рубл.
Шунингдек, эркаклар аёллардан кўра юқорироқ маош исташади, (192 – 155 минг). Ёш ва ҳамда 25 – 34 ёшлилар орасида - 164 минг, 35-44 ёшлилара орасида эса маош 198 минг бўлиши айтилган.
Янгиликлар лентаси
0