Жамият

Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳолини “Спутник V” билан эмлаш бошланди

© SputnikВакцинация Спутник V
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Самарқанддаги 4-сонли оилавий поликлиника фуқаролар “Спутник V” билан эмлана олиши мумкин бўлган ягона тиббиёт муассаси бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳолини коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” билан эмлаш бошланди.
STV телеканали хабарига кўра, Самарқанддаги 4-сонли оилавий поликлиника фуқаролар “Спутник V” билан эмлана олиши мумкин бўлган ягона тиббиёт муассаси бўлади. Биринчи босқичда Россия вакцинасини 65 ёшдан катта аҳоли ва тиббиёт ходимлари, сурункали касаллиги бор фуқаролар танлаши мумкин.
4-сонли оилавий поликлиникага “Спутник V” вакцинасининг 900 дозаси келтирилган. Уни сақлаш ва транспортировка қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган.
Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам ҳудудда “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошлангани ҳақида хабар қилди. Биринчи босқичда COVID-19 га қарши эмланиши лозим бўлган 65 ёшдан катта аҳоли ва тиббиёт ходимлари ҳамда ўқитувчи, МТТ ходимлари, сурункали кассаллиги бор аҳолини эмлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Жамият
Бу аниқ “Спутник V”ми?: Россия вакцинаси Тошкентда эмланувчиларни ҳайратда қолдирди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 7 майдан “Спутник V” вакцинаси ҳудудларга етказиб берилиши жараёни бошланган эди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан буён шу кунгача жами 1 236 240 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан 1-босқич эмланганлар 1 078 618, 2-босқичда эмланганлар 157 622 нафарни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала