"Толибон"* Рамазон ҳайити арафасида уч кунлик вақтинчалик сулҳ эълон қилди

© AP / Allauddin KhanБоевики движения Талибан*
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди", дея баёнот эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. "Толибон ҳаракати"* Афғонистонда мусулмонларнинг муқаддас ойи тугаши муносабати билан нишонланадиган Рамазон ҳайити байрами муносабати билан уч кунлик вақтинчалик сулҳ эълон қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ушбу муносабат билан "Ўзбекистон муқаддас Рамазон Ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди", дея баёнот эълон қилди.
Американский солдат (слева) сидит в задней части вертолета морской пехоты Чинук - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Пентагонга нега Марказий Осиёда жой йўқ
"Умид қиламизки, ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлар томонидан ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади. Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини келгусида ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тинч ва фаровон Афғонистонни бунёд этишда кенг кўламли ёрдам беришга қатъий содиқлигини яна бир бор билдиради", - дейилади баёнот матнида.
"Толибон" ўтган йилда ҳам Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан жанговар ҳаракатларни вақтинчалик тўхтатган эди. Жорий йилда байрам террорчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида можаро авж олган паллага тўғри келди: бир ҳафта олдин Лашкаргоҳ шаҳрига толибларнинг ҳужуми бошланган эди. Жанговар ҳаракатлар америка ҳарбийларининг мамлакатдан чиқарилиши фонида яна қайта авж олмоқда.
* Россия Федерациясида тақиқланган террорчилик уюшмаси.
Янгиликлар лентаси
0