Дунёда

АҚШнинг 120дан зиёд собиқ генераллари Жо Байденнинг руҳий саломатлигига шубҳа билдиришди

© AFP 2018 / CHIP SOMODEVILLAПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Собиқ ҳарбийлар президентнинг мамлакатни бошқариш қобилиятига шубҳа билдиришди. Улар "миллат катта хавф остида", дея баёнот қилишди
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. АҚШда 124 нафар истеъфодаги генераллари президент Жо Байден танқид қилинган мактуб остига имзо чекдилар, деб хабар бермоқда The Politico.
Собиқ ҳарбийлар давлат раҳбарининг руҳий ва жисмоний ҳолатига шубҳа билдириб, "миллат катта хавф остида қолмоқда", дея таъкидлаганлар.
""АҚШ Қуролли Кучлари бош қўмондонининг руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. У миллий хавфсизлик соҳасида исталган жойда, кечаю кундуз - тезликда аниқ қарорларни қабул қила олиши керак", - дея таъкидлаганлар мактуб муаллифлари.
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
Байден АҚШ мудофаа вазирининг исми ва Пентагон номини эсидан чиқариб қўйди
Мурожаатда айтилишича, амалдаги маъмурият "Конгрессни четлаб ўтган ҳолда тезликда 50 дан ортиқ ижро буйруқларини имзолаб, бинобарин уларнинг аксарияти олдинги раҳбариятнинг самарали сиёсатини бекор қилган, Америка фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларига диктатура усулида кенг кўламли ҳужум уюштирган".

Генераллар ФБР ва Олий судни сайловларда қонун бузилишига йўл қўйилгани ошкор бўлганида, тезликда ҳаракат қилишга, "2020 йилда бўлгани каби бундай ҳолатларни инкор қилмасликка" чақиришган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала