Ар-Риёд–Тошкент йўналишида ҳафтасига уч марта мунтазам парвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

© AFP / FAYEZ NURELDINEСамолёт авиакомпании "Flynas"
Самолёт авиакомпании Flynas - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонида Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш орқали саудияликларнинг мамлакатга саёҳатларини уюштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Саудия Арабистонининг “Flynas” авиакомпанияси жорий йил 12 июндан бошлаб Ар-Риёд–Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатновлар йўлга қўйишни режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда мазкур авиакомпания вакиллари ўртасида кечган онлайн мулоқот давомида маълум бўлди.
“Дунё” АА хабарига кўра, мулоқотда Саудия Арабистонида Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш орқали саудияликларнинг мамлакатга саёҳатларини уюштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Саудовская Аравия в честь Рамазана подарила Узбекистану 50 тысяч тонн фиников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди
“Flynas” парвозлари мунтазамлигини ҳисобга олиб, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, Ўзбекистоннинг йирик туристик компания ва агентликлари вакилларини Саудия Арабистонига юбориш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, у ерда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0