Дунё медиагигантларига серверларини Ўзбекистонга кўчиришга оид талабномалар юборилди

Oбуна бўлиш
Қонунчиликка кўра, ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашиши керак. Акс ҳолда, қатор компаниялар жаримага тортилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Telegram, Facebook, TikTok, Google ва Yandex каби ижтимоий тармоқлар ва интернет-компаниялар 16 апрелдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ичида жойлашган серверларда қайта ишлашга мажбур. Бу “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 27−1-моддасида кўзда тутилган.
Ушбу қоиданинг ижроси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси йиғилишида ўрганилди.
Йиғилишда "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонуннинг 20-моддаси ҳамда ушбу ҳужжатнинг 15 апрель куни кучга кириши назарда тутилган 271-моддаси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланган.
Хусусан, шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан, Интернет тармоғида ишлов беришда уларни жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилиши ва сақланишини таъминлаш мақсадида хорижда фаолият юритаётган Facebook Inc (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.деньги) компанияларига қонунчилик талабларини бажариш ҳақида мурожаат хатлари юборилган.
Шунинг билан бирга, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида яратилган pd.gov.uz ахборот тизими орқали шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) операторларини шахсга доир маълумотлар базаларининг Давлат реестри рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Депутат Шуҳрат Шарафутдинов қонунчиликка бундай нормаларнинг киритилиши фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат эканини айтиб, бу ҳуқуқ Конституциянинг 13- ва 27-моддалари билан мустаҳкамлаб қўйилганини қайд этган.
A man types on a computer keyboard  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
Депутатларнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мазкур ижтимоий тармоқлар ва интернет компанияларга турли киберҳужумлар уюштириб келинмоқда. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ҳам ўғирланган.
Қонун нормаси кучга кирганига 1 ой бўлган бўлсада ваколатли давлат органи томонидан мазкур соҳа бўйича кўзга кўринадиган натижаларга эришилмаганлиги депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди, дейилади Олий Мажлис қуйи палатасининг хабарида.
Янгиликлар лентаси
0