Сиёсат

Камилов Тожикистоннинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олди

© Пресс-служба МИД РУзАбдулазиз Камилов принял нового посла Таджикистана Абдуджаббора Рахмонзода.
Абдулазиз Камилов принял нового посла Таджикистана Абдуджаббора Рахмонзода. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олиб, элчини Ўзбекистонда фаолият бошлагани билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистоннинг мамлакатда янги элчиси этиб тайинланган Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Камилов ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилиб олиб, элчини Ўзбекистонда фаолият бошлагани билан табриклади ҳамда ушбу юқори ва масъулиятли лавозимда мувафаққиятлар тилади.
Абдуджаббор Рахмонзода. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Сиёсат
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Учрашув чоғида икки биродар мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси сабабли бугун кунда дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари жадал ривожланаётгани, янги йўналишларни қамраб олиб, амалий мазмун билан бойиётгани қайд этилди.
шунингдек, томонлар олий ва юқори даражада бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвалини кўриб чиқди ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг 4 майдаги фармони билан мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала