Сиёсат

Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан телефон мулоқотини ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
МО етакчилари билан мулоқот давомида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари билан телефон мулоқотини ўтказди.

Қозоғистон

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 13 май куни билан телефон орқали мулоқотида Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Пандемия оқибатларига қарамай, кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида товар айирбошлаш 28 фоизга кўпайди, саноат кооперацияси дастури муваффақиятли амалга оширилмоқда, транспорт ва логистика соҳасида йирик лойиҳалар тайёрланмоқда. Маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.
Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Қирғизистон

Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотида президентлар муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истакларини изҳор қилдилар.
Қирғизистон президентининг жорий йил март ойидаги мамлакатимизга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш муҳим экани қайд этилди.
Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар мамнуният билан қайд этилди.

Тожикистон

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқот аввалида бир-бирларини ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг биродар халқларини муқаддас Рамазон ҳайити билан дилдан қутладилар, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ҳафта Тошкент шаҳрида Бош вазирлар раислигида ўтадиган қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида асосий вазифа узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни излаш экани таъкидланди.
Мулоқот чоғида етакчилар минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини ҳам муҳокама қилдилар. Шу маънода томонлар Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили сифатида Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият барқарорлашганини мамнуният билан қайд этдилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала