Сиёсат

Мирзиёев: миллий ўзликни улуғлаш билан бирга, ахборот технологияларини чуқур эгаллаш лозим

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Мирзиёевнинг айтишича, шиддатли замон барча жабҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам Ўзбекистон олдига янги-янги вазифаларни қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат мўмин-мусулмонлари ва бутун Ўзбекистон халқини улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан самимий табриклади.
"Аллоҳ таолонинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда сизларни яна бир бор азизу мукаррам Ийд ул-Фитр билан чин дилдан табриклайман. Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатлари мусулмонларини ҳам самимий қутлаб, уларга тинчлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик ёр бўлишига тилакдошман. Меҳнаткаш ва оқкўнгил халқимизнинг мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлсин!", - дейилади президент табригида.
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Жамият
Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 100 нафар фуқарони афв этди
Мирзиёев миллий урф-одат ва анъаналарига содиқ, меҳнаткаш, ва саховатли Ўзбекистон халқи юксак фазилатларни яққол намоён этиб, муқаддас Рамазон ойини тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтказгани ҳамда ушбу эъзозли айёмни катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётгани унга алоҳида файзу шукуҳ бағишлаётганини қайд этиб ўтган.
Президент шунингдек, кенг кўламли ислоҳот ва туб ўзгаришлар натижасида янгиланиб бораётган мамлакатда халқ билан мулоқот, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, виждон эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада улкан чора-тадбирлар амалга оширилаётганини айтган.
Халқнинг бой ва қадимий диний-маънавий меросини тиклаш ва фаол тарғиб этиш, буюк аждодлар табаррук қадамжоларини обод қилиш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Будут реконструировать мавзолей Имама Бухари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.02.2021
Жамият
Имом Бухорий мажмуасида муҳташам масжид қурилади
Жумладан, Қашқадарё вилоятида – калом илмининг атоқли намояндаси Абу Муин Насафий, Наманган вилоятида – тасаввуф таълимотининг йирик вакили Султон Увайс Қараний, Тошкент шаҳрида Сузук ота ёдгорлик мажмуалари бунёд этилди. Кўплаб масжидлар, мадраса ва диний обидалар қайта қурилмоқда ва таъмирланмоқда, пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши жадал давом эттирилмоқда.
Муборак Рамазон ойида – буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг Самарқанд вилоятидаги ёдгорлик мажмуасини ул зотнинг мусулмон оламидаги беқиёс обрў-эътибори ва нуфузига муносиб ҳолда барпо этишга киришилгани, миллий тарихда биринчи марта кўп жилдли “Ислом” энциклопедияси нашр этила бошланганини қўшимча қилди.
Мирзиёевнинг айтишича, шиддатли замон барча жабҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам Ўзбекистон олдига янги-янги вазифаларни қўймоқда.
Мечеть Сузук-ота в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2017
Жамият
Мирзиёев ислом дини йўналишлари бўйича илмий мактаблар ташкил этишни таклиф қилди
Айниқса, дунё миқёсида рақобат тобора кескин ва шафқатсиз тус олаётгани, барқарорликка нисбатан таҳдидлар жиддий тус олаётгани бизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшашга, фарзандларимизни жисмоний ва маънавий баркамол этиб тарбиялашдек ғоят масъулиятли ишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият беришга даъват этмоқда.
Зеро, ислом дини – аввало, тинчлик ва дўстлик, аҳиллик ва бирдамлик, билим ва маърифат динидир. Мана шу олий ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.
"Бугунги осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, жамиятимизда ҳукм сураётган турли миллатлар ва элатлар, диний конфессиялар ўртасидаги бағрикенгликни, фуқаролар орасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш барчамизнинг асосий бурчимиздир. Маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур”, деган сўзлари бугун ҳам долзарб аҳамиятга эга. Бинобарин, диний қадриятларимизни, миллий ўзлигимизни улуғлаб яшаш билан бирга, давр талаби бўлган замонавий илм-фан ютуқлари, ахборот технологияларини эгаллашга алоҳида эътибор қаратишимиз, ёш авлодимизни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашимиз керак", - деди Мирзиёев.
Президент уламолар, имом-хатиблар, ота-оналар, устоз-мураббийлар, муҳтарам нуронийлар – кенг жамоатчилик яқин ҳамкорликда бу борада янада фаол ва самарали иш олиб боришларига ишонч билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала