Жамият

Ўзбекистонга яна бир Хитой вакцинаси олиб келиниши мумкин

© Sputnik / Магда Гибелли / Фотобанкка ўтишПрепарат китайской компании Sinopharm ("Синофарм") от COVID-19
Препарат китайской компании Sinopharm (Синофарм) от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Ўзбекистон ҳукумати COVID-19га қарши яна бир какцинани олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон COVID-19га қарши яна бир - Sinopharm Хитой вакцинасини олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков бу ҳақда онлайн брифингда айтди.
Ўзбекистон ҳукумати бу вакцинага COVAX дастури орқали буюртма бериши мумкин.
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Жамият
Бу аниқ “Спутник V”ми?: Россия вакцинаси Тошкентда эмланувчиларни ҳайратда қолдирди
Атабековнинг сўзларига кўра, май ойи бошида БССТ Sinopharm фавқулодда вазиятда фойдаланиш учун маъқуллади - бу қарор эмлаш кампаниясини сусайтирмаслик учун республика буюртма бериши мумкин бўлган вакциналар рўйхатини кенгайтиради.
Аввалроқ, COVAX дастури доирасида 660 минг дозали AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга етказиб берилганди. Иккинчи партия июн ойида кутилмоқда.
Шунингдек, апрел охирида Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала