Спорт

Рамзан Қодиров Ҳабибга “Ахмат” клуби вакили билан жанг қилишни таклиф қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровХабиб Нурмагомедов
Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2021
Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовнинг "Ахмат" клубида жанг учун ҳар қандай гонорарни беришга тайёр эканлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга “Ахмат” клуби вакили билан жанг учун ҳар қандай гонорар тўлашга тайёр эканлигини айтди.
Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, Ҳабиб Нурмагомедов UFC проекти бўлган.
“Ҳабиб – жуда яхши спортчи, аммо UFC лойиҳаси. Нурмагомедов - лойиҳа, чунки у промоушн раҳбари Дана Уайт билан яхши муносабатда. У ерда яхши жанглар бўлади. Эътибор беринг, агар кимдир жангларни ўтказиб юборса, улар рейтингдан олиб ташланади, Ҳабибга эса ҳеч қачон тегишмаган”, - дейди Қодиров Instagram саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатда.
Қодиров “нима учун Ҳабиб Россия Федерацияси ёки Доғистон байроғи билан жангларга чиқмайди?”, - деб савол беради.
Мурожаат давомида Чеченистон раҳбари Ҳабибга “Ахмат” клуби вакилига қарши жанг қилишни таклиф қилди.
"Мен “Ахмат”да ҳар қандай вазнни (ҳар қандай вазн тоифасидаги жангчи - Sputnik) қўйишга тайёрман ва агар Ҳабиб “Ахмат”да чиқиш қилса, мен ҳар қандай гонорарни беришга тайёрман. Агар у “Ахмат”да жамоадошимиз билан жанг қилса, UFCга қараганда кўпроқ пул тўлашга тайёрман. Ким ғолиб бўлишини кўрамиз! Энг кучли ғолиб бўлсин!" - дея хулоса қилди Чеченистон раҳбари.
Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги жангини 2020 йил октябрида ўтказди. Унда у америкалик Жасти Гэтжи устидан 29-ғалабани қўлга киритди. Ҳабиб барча жангларда ғалаба қозонган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала