Биз ана шундай тадбирларни соғинган эдик - Алишер Садуллаев

© Sputnik / Дильшода РахматоваФестиваль молодежи в Чирчике
Фестиваль молодежи в Чирчике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Oбуна бўлиш
Чирчиқ шаҳрида 14-16 май кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкор вазирлик ва идоралар ва масъул бошқармалар томонидан ёшлар фестивали ўтказилмоқда.
Бугун Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали бошланди. Очилиш маросимида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев сўзга чиқиб, қуйидагиларни айтиб ўтди.
"Ушбу фестивалнинг мақсади - пандемия вақтида уйда ўтириб кайфияти тушган ёшларни кайфиятини кўтариши, бир-бирига яқин қилиши керак. Биз барчамиз ана шундай тадбирларни соғинган эдик.
Президентнинг олдимизга қўяётган энг катта вазифалари – ёшлар учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда имконият яратишдир.
Бу йил 2 минггя яқин эҳтиёжманд оилалар қизларига – ўқиш учун имконият яратиб берилди. Келажакда улар билимли бўлса мамлакат салоҳияти ҳам ошади.
Вилоятларда ҳам минглар ёшларга турли имкониятлар яртилмоқда. Минглаб ёшларга ер берилди, кредит берилди билим олиш учун имконият яратиб берилмоқда.
Мана шуларни ичида сизлар ҳам бўлишинглар керак", - деди Садуллаев.
Фестивал дастуридан турли кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер-класслар, дизайнер ва мода дефилелари бўлиб ўтади.
Фестивал Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкор вазирлик ва идоралар ва масъул бошқармалар томонидан ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0