Жамият

Болалар устидан пул сочган бойвачча узр сўради

© УВД Самаркандской области Гражданин устроивший "денежный дождь" в Рамазан хайит даёт объяснение в УВД
Гражданин устроивший денежный дождь в Рамазан хайит даёт объяснение в УВД - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Рамазон ҳайити куни болалар устидан пул сочаётган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Болалар устидан пул сочган фуқаро Ички ишларга таклиф қилиниб ушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг узр сўради, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ.
Эслатиб ўтамиз Рамазон ҳайити куни ижтимоий тармоқларда ургутлик йигитнинг пул сочаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Ушбу ҳодиса ўзбекистонликлар орасида турли салбий фикрлар билдирилишига олиб келган эди.
Ушбу ҳолат ИИБ томонидан ўрганиб чиқилганда, Ургут тумани “Вағашти” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида устиларига пул сочгани аниқланган.
Шундан сўнг Н.Ж. билан олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ва ушбу ҳолат такрорланмаслигини билдирди. Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала