Чирчиқда ёшлар фестивали бошланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваФестиваль молодежи в Чирчике 14-16 мая
Фестиваль молодежи в Чирчике 14-16 мая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Oбуна бўлиш
Чирчиқ шаҳрида келаётган 3 кун давомида турли шоу дастурлари, тренинг ва намоийшларни ичига олган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” мавзусида ёшлар фестивали бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Чирчиқ шаҳрида 14-15-16 май кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” мавзусида ёшлар фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Фестивалда турли кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари бўлиб ўтади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваФестиваль молодежи в Чирчике 14-16 мая
Фестиваль молодежи в Чирчике 14-16 мая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Фестиваль молодежи в Чирчике 14-16 мая
Шунингек, 50 нафар болалар учун “Суннат тўйи” акцияси бўлади. Югуриш ва веломарафон, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни иш билан таъминлаш борасида амалий ишлар қилинади.
Ундан ташқари фестивалда интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган. Театр саҳна кўринишлари, кўнгиочар дорбозлар ўйинлари ҳам режалаштирилган.
Ўз навбатида профессионал спортчилар ўз маҳоратини намойиш этиши ҳамда ҳарбийлар иштирокидаги Ватанпарварлик тадбирлари ва қуроллар кўргамаси ҳам фестивалга ўзгача файз бағишлаши шубҳасиз.
Янгиликлар лентаси
0