Жамият

Ўзбекистонда коронавирус: 14 май асосий хабарлари

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГоспиталь для лечения больных COVID-19
Госпиталь для лечения больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Ўзбекистонда яна 291 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96 117 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 291 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96 117 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (8), Андижон вилоятида (7), Бухоро вилоятида (7), Жиззах вилоятида (3), Қашқадарё вилоятида (5), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (26), Сирдарё вилоятида (6), Сурхондарё вилоятида (1), Фарғона вилоятида (20), Хоразм вилоятида (8), Тошкент вилоятида (68), Тошкент шаҳрида (124) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Работа ковид-госпиталя - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Жамият
Коронавирус: кунлик ҳолатлар 300дан зиёд, 2 киши вафот этди

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 91 507 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 943 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 667 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 161,2 миллиондан ошди, 3,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (32,8 млн), Ҳиндистонда (24,0 млн), Бразилияда (15,4 млн).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала