Жамият

Шавкат Мирзиёев Республика гематология марказига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр гематологии
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр гематологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2021
Гематология марказида президент, беморлар ёлғиз ташлаб қўйилмаслигини, улар тезроқ тузалиб кетиши учун барча шароитлар яратилишини ваъда берди.
ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Марказда президент, беморлар учун яратилган шароитлар, у ерда даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Гематология марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналарини Рамазон ҳайити билан табриклаб, уларга далда бериб, тезроқ тузалиб кетишларини ният қилди.
Шунингдек, президент яқинда Гематология маркази учун янги бино қуриб битказилишини, у ерда болаларнинг ота-оналари учун ҳам жой бўлиши ҳамда болалар ўқишини давом эттиришга имконият бўлишини маълум қилди.
Президент, беморларни ёлғиз ташлаб қўйилмаслигини, улар тезроқ тузалиб кетиши учун барча шароитлар яратилишини ваъда берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала