Дунёда

Исроил Ғазо секторида халқаро ОАВлар жойлашган бинони йўқ қилди

© AFP 2018 / Mohammed AbedПожарные тушат горящие многоквартирные дома после израильских авиаударов в городе Газа
Пожарные тушат горящие многоквартирные дома после израильских авиаударов в городе Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Бир неча соат олдин, Фаластин исломий ҳаракати ХАМАС Тель-Авивга ракета зарбаси берганини хабар қилган эди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Исроил Ҳаво ҳарбий кучлари Ғазо секторида жойлашган "ал-Жала" кўп қаватли биносини йўқ қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ушбу бинода халқаро ОАВлар офислари жойлашган эди. Жумладан Associated Press ва Al-Jazeera. Зарба берилишидан бир кеча дақиқа олдин ушбу нашрлар редакцияларига огоҳлантириш хати келган ва у ерда ишлайдиган ходимлар зудлик билан бинони тарк этишган, - дейилган хабарда.
Лекин ушбу бинода иккита подъезд бўлиб уларнинг бирида аҳоли хонадонлари жойлашган бўлган.
Бир неча соат олдин, Фаластин исломий ҳаракати ХАМАС Тель-Авивга ракета зарбаси берганини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил-Фаластин муносабатлари 10 май куни кескинлашган эди. Исроил полицияси Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ кварталида бир неча фаластинлик оилаларни кўчишга мажбур қилганидан сўнг бошланган эди.
Можаро Исроил Ғазо сектори аҳолисига Рамазон ҳайити куни Ал-Ақсо масжидига келишни таъқиқлаб қўйганидан сўнг янада кескин тус олди. Шаҳар кўчлаларида минглар одамлар норозилик намойишига чиқишди ва икки томодан агрессив кайфиятда бўлган ёшлар орасида тўқнашувлар содир бўлди.
Навбатдаги бобосқичда ХАМАС Исроилни ракета ва снарядлар билан ўққа тутди. Бунинг оқибатида 7 киши қурбон бўлган 200га яқин одам жароҳатланган. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторига заба бериб бир неча кўп қаватли биноларни йўқ қилиб ташлади. Исроил зарбаси оқибатида 100дан ортиқ одам қурбон бўлгани айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала