Коронавирусга чалинганлар сони 251 нафарга ортди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРабота вирусологической лаборатории, где производится анализ на новую коронавирусную инфекцию
Работа вирусологической лаборатории, где производится анализ на новую коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган кун давомида Тошкент шаҳрида янги касалланиш ҳолатлари кескин ошди. Шунингдек Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ҳам янги касалланиш ҳолатлари сони 25дан ортик.
ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 251 нафарга ортди, деб хабар қилмоқда Республика Санитар-эпидемиологик осойишталик маркази.
2021 йил 14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96368 (+251) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
168 нафари Тошкент шаҳрида,
28 нафари Тошкент вилоятида,
26 нафари Самарқанд вилоятида аниқланган.
Шунингдек Хоразм вилоятида - 6 киши, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Сирдарё вилоятларида - 5 нафардан, Жиззахда - 3 киши, Бухоро ва Навоийда - 2 кишидан ва Сурхондарё вилоятида - 1 киши аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3870 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 232 нафари оғир, 69 нафари ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0