Иқтисод

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлар учрашувига тайёрланмоқда

© МИВТСарвар Умурзаков и министр торговли Таджикистана Завкизода Завки Амин
Сарвар Умурзаков и министр торговли Таджикистана Завкизода Завки Амин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Тожикистон ва Ўзбекистон савдо вазирлари Шавкат Мирзиёевнинг июнь ойида қўшни республикага бўладиган ташрифи кун тартибини тайёрлаш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Тожикистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқизода Завқи Аминни қабул қилди.
Учрашувда икки давлат вакиллари ўзаро савдонинг барқарор ўсиб келаётганини таъкидлашди ва ўтган 4 йил мобайнида бу кўрсаткич 4 баробардан зиёд ошгани қайд этилди.
Шу билан бирга мавжуд техник тўсиқларни бартараф этиш, савдо тартибларини соддалаштириш ва ўзбек ва тожик ишлаб чиқарувчилари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш бўйича амалий ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.
Эмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев июнь ойида Тожикистонга сафар қилади
Мулоқот чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ундан ташқари томонлар Ўзбекистон Республикаси президентининг июнь ойида Тожикистонга бўладиган ташрифининг кун тартибини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттириш ва фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Музокаралар якунида белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала