Ўзбекистонлик қутқарувчилар Москва вилоятида - видео

Oбуна бўлиш
Тадбирнинг асосий мақсади - МДҲ ҳудудида фавқулодда вазият юз берганда қутқарув хизматлари ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир.
Айни дамда Москва вилоятидаги Ногинск шаҳарчасида МДҲ қутқарувчилари иштирокида ўқув машқлари бўлиб ўтмодқда. Уларда Ўзбекистон ФВВ вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Сценарий бўйича, кучли ер қимирлашидан сўнг содир бўлган вазиятда одамларни қутқариш машқлари бажарилган. Тадбир мақсади - МДҲ ҳудудида фавқулодда вазият юз берганда қутқарув хизматлари ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир.
Ушбу машғулотлар ФВВ машқларининг иккинчи босқичи бўлиб уларда Беларус ва Қозоғистонлик қутқарувчилар ҳам иштирок этишмоқда.
Ушбу тадбирда суратга олинган кадрлар билан видеолавҳамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0