Қозондаги гимназия ўқитувчилари давлат мукофотига тақдим этилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишУченики казанских школ вернулись к учёбе
Ученики казанских школ вернулись к учёбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Oбуна бўлиш
Қуролли ҳужум вақтида ўз танаси билан ўқувчиларни ҳимоя қилган гимназия ўқитувчилари ва ходимлари давлат мукофотида тақдим этилади - президент.
Қозон шаҳридаги 175-сонли гимназия ўқитувчиларига давлат мукофотлари берилади. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин топшириқ берди.
Россия президенти ушбу ўқув маскани ўқитувчиларининг ҳаракатлари натижасида қурбонлар сони янада кўп бўлиши олди олинган.
"Гимназиянинг ўқитувчилари ва барча ходимлари фавқулодда вазиятда қаҳрамонларча ҳаракат қилишди. Улар болаларни ўз таналари билан ҳимоя қилишди. Ёшгина қиз, инглиз тили ўқитувчиси Эльвира Игнатьева ўз ўқувчилари учун ҳаётини қурбон қилди", - деди Владимир Путин.
Шунингдек Татаристон Умумтаълим вазирлиги 62 ёшли мактаб биносига хизмат кўрсатувчи ишчи Мулланур Тагирович Мустафинни ҳамда гардеробчи аёл Тазкира Гарифовна Ахмадуллинани ҳам мукофотга тавсия қилишини маълум қилган.
Мулланур Мустафин қотилни биринчи бўлиб қарши олган ва унинг мактаб биносига киришига тўсқинлик қилган. Оқибатда боши ва қорнидан оғир жароҳатлар олган.
Тазкира Ахмадуллина эса тезкорлик билан "хавфсизлик тугмачасини" босиб полиция чақирган ва иккинчи этажга югуриб бориб мактаб раҳбариятини огоҳлантирган.
Стрельба в школе в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Қозон гимназиясидаги отишма - видео
Эслатиб ўтамиз, 11 май куни Қозондаги 175-сонли гимназияга қуролли ҳужум оқибатида 9 киши қурбон бўлган ва яна 19 киши яраланган эди. Улардан 2 нафари ўта оғир, 3 нафари оғир аҳволда. Қурбонлар орасида 2 нафар ўқитувчи 7 нафар ўқувчилар бор.
Янгиликлар лентаси
0