ХАМАС Тель-Авивга ракета зарбаси берди

© Sputnik / Ариэль СпорнIsrael Palestinians Conflict
Israel Palestinians Conflict - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2021
Oбуна бўлиш
Фаластин Исроил можароси яна авж олди. Иккала томондан ҳам ўнлаб қурбонлар ва юзлаб жароҳатланганлар бор.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Фаластин Ислом ҳаракатининг (ХАМАС) ҳарбий бўлинмаси "ал-Кассам" Тель-Авив томонда ўндан зиёд ракеталар учирганини маълум қилди, РИА Новости хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ракеталар Исроилнинг Ғазо секторида жойлашган аш-Шати номли қочқинлар лагерига берган зарбасига жавобан амалга оширилган. Исроил ҳужуми давомида 10 киши қурбон бўлгани хабар қилинган.
Исроил полицияси хабарига кўра, икки ракета Тель-Авив шаҳри яқинида портлаган. Рамат-Ган шаҳрида бир киши - 50 ёшли эркак қурбон бўлган. Яна бир ракета йўл четида турган автомобилга теккан.
Палестинец стоит перед огромной воронкой в ​​городе Газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Ёнғин, йўқотишлар, вайроналик: Исроил ва Ғазо секторидаги ўқ ёғдириш оқибатлари
Шунингдек, ХАМАС Исроилнинг чегерага яқин ҳудудларига учувчисиз аппаратлар ёрдамида ҳам зарба берилган.
Ўз баёностида ХАМАС Тель-Авивга қарши ракета ҳужумларини 6 ой давомида олиб бориши мумкинлигини маълум қилган ва ҳужумларни тўхтатиш учун Исроилга қатор талаблар қўйган.
Эслатиб ўтамиў, Исроил-Фаластин муносабатлари 10 май куни кескинлашган эди. Исроил полицияси Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ кварталида бир неча фаластинлик оилаларни кўчишга мажбур қилганидан сўнг бошланган эди.
Можаро Исроил Ғазо сектори аҳолисига Рамазон ҳайити куни Ал-Ақсо масжидига келишни таъқиқлаб қўйганидан сўнг янада кескин тус олди. Шаҳар кўчлаларида минглар одамлар норозилик намойишига чиқишди ва икки томодан агрессив кайфиятда бўлган ёшлар орасида тўқнашувлар содир бўлди.
Навбатдаги бобосқичда ХАМАС Исроилни ракета ва снарядлар билан ўққа тутди. Бунинг оқибатида 7 киши қурбон бўлган 200га яқин одам жароҳатланган. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторига заба бериб бир неча кўп қаватли биноларни йўқ қилиб ташлади. Исроил зарбаси оқибатида 100дан ортиқ одам қурбон бўлгани айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0